Президент Қосим-Жўмарт
Тўқаевнинг «Туркистон» газетасига берган интервьюси янги сиёсий йилнинг
дебочаси бўлди, у жамиятга мамлакатнинг қайси йўналишда ҳаракатланишини
кўрсатиб берди. Қозоғистон Ижтимоий тараққиёт институти етакчиси Жулдизай
Исқақованинг фикрича, интервью Қозоғистон аҳлига ислоҳотлар мантиғини
тушунтириб беради. Бу эса жамиятнинг аниқ йўналишлар юзасидан аниқ мулоқот
юритиши учун имконият яратади. Буларнинг ҳаммаси ҳал қилувчи натижаларга олиб
келиши мумкин бўлган ушбу йил учун жуда муҳим.
Жулдизай
Исқақова, «Қозоғистон Ижтимоий тараққиёт институти» миллий ҳиссадорлик жамияти
бошқаруви раиси:
-
Мени нима лол қолдирди? Президент мамлакатда сиёсий ислоҳотлар ўтказиш мақсади
жиддийлигини белгилаб берди. Ўтган йили Солиқ кодекси устида иш бошланганди. У
эса бюджет интизоми, тариф сиёсатининг ўзгариши эди. Энди эса сиёсий ислоҳотлар
бошланиши кўрсатиб берилди. Энг муҳими, Президент интервьюда буларнинг ҳаммаси
ислоҳотлар ягона мантиғига боғланишини кўрсатиб берди.
Рақамли технологиялар
ёрдамчи восита эмас, заруратга айланди. Сунъий интеллект музокара юритади,
нейротармоқлар дизайн билан машғул. Роботлар йўл қуради, ақлли тизимлар
секунднинг миллиондан бир қисмида маълумотлар таҳлилини чиқаради. Биология
фанлари доктори, профессор Кунсулу Закариянинг айтишича, Қозоғистон бугунги
кунда технологик ўзгаришларни жадаллаштириш, иқтисоднинг рақобатбардошлигини
ошириш, инвестиция жалб этиш ва халқнинг турмуш даражасини оширишга катта
таъсир қиладиган ўзгаришлар қаршисида турибди. Давлат билимли бўлиши, инновация
жорий этиш ҳамда ишлаб чиқариш ҳамда бошқариш тизимини янгилашга эътибор
қаратиши лозим.
Кунсулу
Закарья, биология фанлари доктори, профессор, академик:
-
Макензи 2025 йилги ҳисоботида дунё ялпи ички маҳсулотининг 60 фоизидан кўпроғи
рақамли технологиялар ёрдамида яратилишини кўрсатиб ўтди. Бу кўрсаткич йил сайин ортиб
боряпти. Мана шу ҳисобот ҳам Давлат раҳбари эълон қилган улкан стратегик
йўналиш тўғрилигини кўрсатади. Дунё қиёфаси жадал ўзгаряпти. «Келажак келади»,
деган ибора маъносини йўқотди. Келажак келиб улгурди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

