Давлат раҳбари FIS президентини қабул қилди

Давлат раҳбари FIS президентини қабул қилди

Қозоғистон ва Халқаро чанғи спорти федерацияси ўртасида спортчиларни тайёрлаш, тренерлар ва ҳакамларни ўқитиш масаласи Ақўрдада муҳокама қилинди. Қосим-Жўмарт Тўқаев FIS президенти Йохан Элиашни қабул қилди. Давлат раҳбари таъкидлашича, мамлакатимизда 85 минг нафардан зиёд одам бугунги кунда чанғи спорти турлари билан мунтазам шуғулланади. Қозоғистонда замонавий инфратузилма, тоғ-чанғиси ва чанғи мажмуалари, халқаро даражадаги муз саройлари мавжуд. Италияда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларига тайёргарлик олиб бориляпти. Йохан Элиаш спортчиларимизнинг нуфузли беллашувларда юқори кўрсаткичларга эришаётганини таъкидлади. Қабул ниҳоясида Қосим-Жўмарт Тўқаев Йохан Элиашни мамлакатимизда чанғи спорти ва сноубордни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун II даражали «Дўстлик» ордени билан мукофотлади.

Абдумалик Сарманов таржимаси