Астанада Қирғиз киноси
кунлари ўтказилди. У режиссёр Ақтан Арим Кубат «Қора, қизил, сариқ» фильми премьераси билан бошланди.
Лента
бош қаҳрамон тақдири орқали ноёб касб – гиламдўзлик, танлов ҳаққи ва муҳаббат
ҳақида. Иккинчи куни
дастурни «Качкын» фиьми давом эттирди. Бу картиналар халқаро кинофестивалларда ғалаба қилган, Қозоғистон томошабинларида қизиқиш
уйғотган. Айни вақтда, Қозоғистон ва Қирғизистон ўртасида гуманитар алоқаларни ривожлантиришга
қаратилган маданий дастурнинг бир қисмига айланди.
Кудайберген Базарбаев, Қирғизистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси:
- Сўнгги йилларда Қирғизистон Республикаси ва Қозоғистон
ўртасида маънавий-маданий алоқалар кенгайиб боряпти. Уларнинг суръати яна бир
марта илдизларимиз бирлигини, руҳимиз яқинлигини, қозоқ ва қирғиз халқлари
қардошлигини яққол кўрсатади. Бундай маданий алоқалар ҳар икки томон
маънавиятини бойитади.
Эрнист Абдирашитов, Қирғизистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги элчихонаси 3-котиби:
-
Биз ҳар йили шундай Кино кунлари ташкил қиламиз. Масалан, ўтган сафар «Жаннат
оналар оёғи остида»ни тақдим этдик. Фильм бир қанча давлатда, шу жумладан,
Қозоғистонда суратга олинган. Унинг иккинчи қисмининг бир қисми ҳам турли
давлатларда, Қозоғистоннинг Тараз шаҳрида, Жамбил вилоятида тайёрланди. Лентанинг
расмий премьераси Қозоғистонда ҳам ўтказилиши режалаштирилган.
Абдумалик Сарманов таржимас

