Астанада Евроосиё ёшлар арбитражи ҳафталиги бўлиб ўтди. Унинг доирасида олтинчи Марказий Осиё арбитраж тингловлари ҳафталиги ташкил қилинди. Ясама суд тортишувларида 26 давлатдан 60 та университет жамоаси қатнашди. Иширокчилар суд залида тингловлар ўтказди, ўз мавқеини ҳимоя қилди. Ташкилотчилар: АХММ Суди ва Халқаро арбитраж маркази таъкидлашича, тадбирдан мақсад – талабалар ва ёш ҳуқуқшуносларини
тижорат баҳсларини ҳал этиш бўйича дунёдаги энг яхши амалиётлар билан
таништириш билан бирга, ҳақиқий арбитраж баҳсларида қатнашиш малакаларини, тажрибасини
беришдан иборат эди. Ушбу йирик халқаро беллашувда Maqsut
Narikbayev University жамоаси ғалаба
қозонди. Энди улар Гонконгдаги 23-Vis East Moot анжуманига боради.
Ширин Махмуталиева, Maqsut Narikbayev University талабаси:
- Нега биз ғалаба қилдик? Менимча, биз томонларнинг заиф жиҳатларини аниқлай олдик ва бу
масалада биргаликда ишладик. Рақибнинг заиф далилларини кўрсатиб бердик ва ўз
мижозимизнинг фойдасига тақдим этдик. Менимча, шу тариқа ютдик.
Арууке Самсаалиева, Марказий Осиёдаги Америка Университети талабаси:
- Жамоамиз кўплаб
университетлардан келган номзодлар биан курашди ва финалга чиқа олди. АҚШда ўн тўртинчи бўлган Washington State жамоасини мағлуб
қилдик, мазкур натижалар
билан фахрланамиз. Ушбу ҳафтада спикерлар анча нарса ўргатди. Ва бу даврда Марказий Осиё талабалари ўзаро жипслашди.
Тадбир давомида арбитраж доирасида фойдаланиладиган сунъий интеллект имкониятлари бўйича янги
ташаббуслар тақдим этилди. Рақамли ечимлар баҳсларни кўриб чиқишни тезлаштиради,
Қозоғистоннинг инвестициявий жозибадорлигини оширади.
Томас
Крюммель, Халқаро арбитраж маркази раиси:
–
Биз сунъий идрок бўйича бошқарувчи тамойиллар ишлаб чиқиш арафасидамиз. AI
ёрдамида баҳсларни ва суд бўйича ишларни муқобил тарзда ҳал қилиш имкони бор,
лекин бу нарса чекланиши ва маълум қоидаларга асосланиши керак. Мен ҳамиша «инсон
элементи» сақланиб қолиши лозимлигини таъкидлаб келганман. У олиб ташланмаслиги
зарур. Тавсиялар чоп этилади, улар асосида жараёнларни қайта кўриб чиқамиз. Модернизация
қиламиз. СИ киритамиз. Буларнинг ҳаммаси жорий йилда амалга оширилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

