Астанада 2035 йилгача 130 тадан зиёд лойиҳа рўёбга чиқарилади

Астанада 2035 йилгача 130 тадан зиёд лойиҳа рўёбга чиқарилади

Астананинг янгиланган бош режасида 2035 йилгача рўёбга чиқариладиган 130 тадан зиёд инвестициявий лойиҳа рўёбга чиқарилиши кўзда тутилган. Саноат, логистика, ижтимоий ва тадбиркорлик инфратузилмаларига маблағ киритилади. Экологик хавфсизлик ҳам эътибордан четда қолмайди. Лойиҳаларнинг атроф-муҳитга, ҳаво ва сув сифатига қанчалик таъсир қилиши ҳисобга олинади. 

Виталий Кузин, «Яшил кўприк» МЧБ директори:

– Астанада рўёбга чиқариладиган асосий инвестиция объектлари сони 134 та. Уларни уч гуруҳга бўлиш мумкин. Саноат объектлари асосан ҳозир кўплаб корхоналар, энергетика объектлари жойлашган шаҳарнинг шимолий саноат қисмида қурилади. Логистика объектлари шаҳанинг йирик магистралларига ёндашади. Шу жумладан, Қўрғалжин, Қарағанди трассаларига. У ерда логистика билан боғлиқ йирик объектлар қад ростлайди.  Шунингдек, спорт мажмуалари, шифохоналар, болалар марказлари каби объектлар ҳам режалаштирилган.

Гульдана Абиш, «Астанагенплан» илмий-тадқиқот лойиҳа институти» МЧЖ меъмори:

- СЕО доирасида режалаштирилган объектларнинг сув в ҳавога таъсири, яшил зоналар аҳволига, аҳоли саломатлигига таъсири таҳлил қилинади. Шунингдек, шаҳар ўсиши мобайнида экологик таваккалларни камайтириш, табиий мувозанатни сақлаб қолиш чора-тадбирлари кўрилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси