Астана дунёнинг энг хавфсиз давлатлари илғор юзлигидан ўрин олди

Астана дунёнинг энг хавфсиз давлатлари илғор юзлигидан ўрин олди

Астана дунёнинг энг хавфсиз давлатлари қаторида тан олинди. Numbeo халқаро рейтинги версиясига кўра, Қозоғистон пойтахти ушбу кўрсаткич бўйича илғор юзликка кирди ва 81-ўринни эгаллади. Шаҳар 24 поғона юқорига кўтарилди. Рейтингда республика пойтахтидан ташқари 195-поғонага чиққан Алмати шаҳри ҳам бор. Жами дунёнинг 263 шаҳрида тегишли тадқиқотлар ўтказилди. 2025 йилда энг хавфсиз шаҳарлар сифатида Абу-Даби, Доха ва Дубай тан олинди. Рейтингни тайёрлашда жиноятчилик даражасидан ташқари, аҳолининг ўзини қандай ҳис этиши, шаҳар инфратузилмаси ҳам ҳисобга олинган.

Абдумалик Сарманов таржимаси