15 март – Қозоғистон учун тарихий кун

15 март – Қозоғистон учун тарихий кун

Парламент Сенати раиси Маулен Ашимбаев янги Конституция бўйича республика референдумида овоз берди. Палата етакчиси Миллий кутубхона биносидаги овоз бериш участкасида ўз ҳуқуқидан фойдаланди. Маулен Ашимбаев ушбу сиёсий жараённинг тарихий аҳамиятини тилга олди, берилган ҳар бир овознинг аҳамияти юксаклигини, фуқаролар масъулиятини намоён этишини таъкидлади.

Маулен Ашимбаев, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси:

- Халқ ҳокмимият негизи. Шу сабабли бугун фуқароларимиз ўз ҳуқуқидан фойдаланяпти. Иккинчи томондан олганда, мамлакатимизнинг стратегик ривожланиши борасида ўз фикрини тақдим этяпти. Бугун биз Президентимизнинг «Халқ фикрини тингловчи давлат» концепциясини рўёбга чиқарилиши борасида яна бир мисолни кўриб турибмиз.

Сиёсий кампанияга қатнашиш – мамлакат келажаги учун муҳим қадам. Қозоғистоннинг янги Бош қонунини қабул қилиш бўйича референдумда Мажилис раиси Ерлан Қўшанов ҳам овоз берди. Қуйи Палата раиси Астанадаги 128-участкада овоз берди. Ерлан Қўшанов референдумнинг адолатли ва шаффоф ўтишига ишонч билдирди.

Ерлан Қўшанов, Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси раиси:

- Биз бугун юртимиз, халқимизнинг келажагини аниқлаб олиш ниятидамиз. 15 март куни Қозоғистон тарихидаги алоҳида санага айланиши муқаррар, деб ўйлайман. Референдум ҳалол, тоза, очиқ ўтишига шубҳам йўқ. Чунки биз халқ ичида бўлдик, кўпчиликнинг кўнглидаги нарсаларни билдик. Бизни қўллаб-қувватлаётганини сезяпмиз.

Бош вазир Ўлжас Бектенов Астананинг Динмуҳаммад Қўнаев номли 66-мактаб-лицейида жойлашган 130-сайлов участкасида янги Конституция лойиҳаси бўйича референдумда овоз берди. Бу участкада Есил туманида яшовчи 3 минг нафарга яқин сайловчи рўйхатдан ўтган.

Абдумалик Сарманов таржимаси