Янги Конституция бўйича референдум: дастлабки натижалар

Янги Конституция бўйича референдум: дастлабки натижалар

Қозоғистонда янги Конституция бўйича Республика референдуми якунланди. Бир ҳафта ичида овоз беришнинг расмий натижалари эълон қилинади. Марказий референдум комиссияси берган маълумотга кўра, жами, 9 миллион 126 минг нафар қозоғистонлик, салкам 73 фоиз овоз берилган. Энг юксак кўрсаткич – 93 фоиз Қизил Ўрда вилоятида кузатилди. Ақтўбе ва Шарқий Қозоғистонда сайловчиларнинг 86 фоиздан кўроғи ўз ҳуқуқидан фойдаланди. Астанада 60 фоиз, Алматида эса жами 33 фоизли кўрсаткич қайд этилди. Ўтказилган exit poll натижасига кўра, кўпчилик қозоғистонликлар Асосий қонунни қўлаб-қувватлади. Евроосиё интеграцияси институти таъкидлашича, Конституциянинг янги таҳририни аҳолининг 87 фоизи ёқлаган. «Социс-А» мажмуавий тадқиқотлар институти берган exit pollнатижаларига кўра эса 87,5 фоиз фуқаро янги олий ҳуддат тарафдори. Ижтимоий сиёсат институти олиб борган ишлари бўйича берган маълумотга кўра эса янги Конституцияни қабул қилиш учун 89фоиз қозоғистонлик овоз берган.

Абдумалик Сарманов таржимаси