Қозоғистон Президенти Вашингтонга амалий сафар билан борди

Қозоғистон Президенти Вашингтонга амалий сафар билан борди

Қозоғистон Президенти Вашингтонга амалий сафар билан борди. Қосим-Жўмарт Тўқаев АҚШда яшовчи ва таълим олаётган Қозоғистон  фуқаролари билан учрашди. Суҳбат давомида Давлат раҳбари ёш авлодга ишонишини билдирди. Мамлакат уларнинг ҳар томонлама ривожланиши, иқтидорини намойиш қилиши учун имкон қадар шарт-шароит яратиб бераётганини кўрсатиб ўтди. Президент март ойида ўтказиладиган Қозоғистон Республикасининг янги Конституцияси лойиҳаси бўйича умуммиллий референдумнинг келажак учун аҳамияти катта эканлигига эътибор қаратди. Талабалар ва тадқиқотчилар илм-фан, таълим соҳаларига кўрсатган ёрдами учун Қосим-Жўмарт Тўқаевга миннатдорчилик билдирди. Таъкидлаш лозимки, Қозоғистон  Президенти Тинчлик кенгашининг биринчи йиғилишида қатнашади. Ташриф доирасида Американинг қатор йирик компаниялари етакчилари билан учрашади.

Абдумалик Сарманов таржимаси