Янги форматдаги Наврўз: анъаналар ва рақамлаштириш уйғунлиги

Янги форматдаги Наврўз: анъаналар ва рақамлаштириш уйғунлиги

Рақамлаштириш Наврўз тантаналари форматини ўзгартиради, маданий анъаналарни замонавий технологиялар билан уйғунлаштиради. Экспертлар фикрича, бундай ечимлар байрамнинг замонавий, қизиқарли ва ёшлар, болалар учун жозибали бўлишига хизмат қилади. Байрам майдончаларида роботлар ишлаётган интерфаол зоналар қўйилади, AI-фотозоналар ташкил этилади, сунъий интеллект имкониятлари намойиш қилинади. Айни вақтда, мутахассислар таъкилашича, Наврўз мазмуни аввалгича қолади. У инсонларни бирлаштиради, қувонч, бирдамлик ҳисси тақдим этади.


Берик Абдиғалиули, Қозоғистон Республикаси Миллий музейи директори:


- Нима бўлганида ҳам, сунъий идрок бор-йўқлигидан қатъи назар, анъанавий шакл сақланади. Наврўз кўжа тортилади. Миллий анъаналар йўқолмайди. Назаримда, буларнинг ҳаммаси сунъий интеллект, рақамлаштириш, қўшимча элементлар билан билан бир оз кучайтирилади. Шунда ёшларга, болаларга етиб бориши осонлашади. Менимча, айнан янги технологиялар, сунъий интеллект байрамни замондошлар чуқур англаши учун хизмат қилади.


Абдумалик Сарманов таржимаси