Қозоғистон
товарлари учун Монголия бозорларини забт этиш йўналишида янги имкониятлар
очиляпти. Мажилис Евроосиё Иқтисодий иттифоқи ва Монголия ўртасидаги муваққат
савдо шартномасини маъқуллаши туфайли мамлакат корхоналари кўпроқ маҳсулот сота
олади. Ҳужжат ўзаро товар айланмаси ҳажмини оширишга хизмат қилади. Шу
жумладан, ҳар бир томон учун 367 турдаги товар бўйича импорт божлари
пасайтирилди ёки бекор қилинди.
Жанель Кушукова,
Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазири ўринбосари:
– Шартнома 3 йилга
тузилади, келгуси 3 йилга автомат шаклда пролонгация қилиниши кўзда тутилган. Дастлабки
3 йиллик даврдан сўнг томонлар ўзаро эркин савдо бўйича музокара бошлайди.
Ҳужжат техник, санитария ва фитосанитария, божхона ҳамкорлиги, ички бозорни
ҳимоя қилиш тадбирларини ўз ичига олади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

