Қозоғистон ташқи савдо соҳасида рекорд кўрсаткичга эришди. Ўтган йили жами 144 миллиард доллар қийматга эга маҳсулот алмаштирилди. Шундан 79 миллиард доллари – экспорт улуши. Савдодаги асосий ҳамкорлар: Хитой ва Россия. Улар савдо айланмасининг 43 фоизини таъминлади. Евроосиё Иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар билан савдо ҳажми 31 миллиард долларга етди. Маҳсулот экспортида Европа пешқадам. Ундаги энг йирик харидор: Италия. Ўтган йили Қозоғистон экспортининг 20 фоизи, асосан, нефть шу давлатга сотилди. Айни вақтда, уран, мис, ферроқотишмалар ва буғдой ҳам сотилади.
Ернар Серик, молиявий аналитик:
- Ўтган мамлакатимиздан хорижга сотилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажми рекорд даражада ўсди. Бунга рақобатбардошлигимиз туфайли эришдик. Кунгабоқар мойи, ун, шоколад ва қандолат маҳсулотлари еткзаиб берилди. Бугунги кунда Марказий Осиё, МДҲ давлатлари, Россия ва Хитойда қайта ишланган маҳсулотларимизга талаба ортиб боряпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси

