Қозоғистон ва Ўзбекистон президентлари телефон орқали суҳбатлашди

Қозоғистон ва Ўзбекистон президентлари телефон орқали суҳбатлашди

Ўзбекистон Президенти телефон орқали суҳбатда Давлат раҳбарини янги Конституция лойиҳаси бўйича референдум муваффақиятли ўтгани билан табриклади. Шавкат Мирзиёевнинг таъкидлашича, референдум натижалари фцқароларнинг Қосим-Жўмарт Тўқаев олиб бораётган кенг кўламли ислоҳотларни қўллаб-қувватлашини кўрсатди. Қозоғистон Президенти табрик ва Ўзбекистондан, шу жумладан, халқаро ташкилотлар таркибида кузатувчилар миссияси йўллагани учун ташаккур билдирди. Суҳбат давомида у янги Конституция мамлакатнинг барқарор ва ҳар томонлама ривожланишига қаратилганини таъкидлади. Томонлар қозоқ-ўзбек муносабатлари ижобий динамикага эгалигини кўрсатиб ўтишди. Барча даражаларда ҳамкорликни давом эттириш ҳақида келишиб олишди. Етакчилар минтақа ва халқаро масалаларни муҳокама қилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси