Инвестициявий иқлимни яхшилаш
кенгаши йиғилишида Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ ўртасида «С5+1» форматида
эришилган келишувларни рўёбга чиқариш
масаласи кўриб чиқилди. Йиғилишга Бош вазир Ўлжас Бектенов раислик қилди.
Кенгаш ишида дипломатик корпус, халқаро компаниялар ва давлат органлари
вакиллари иштирок этди. Ҳукумат раҳбарининг таъкидлашича, Қозоғистон муҳим сиёсий босқични бошидан кечиряпти. Янги
Конституция лойиҳаси бўйича умуммиллий референдум арафасида турибди. Мазкур
ҳужжат Давлат раҳбари ташаббуси билан бошланган сиёсий ислоҳотларни ўзида акс
эттиради. Шунингдек, Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг Вашингтонда бўлиб ўтган
Тинчлик кенгашининг биринчи йиғилишида иштироки, мамлакатимизнинг Яқин Шарқни
барқарорлаштириш бўйича АҚШ ташаббусларини қўллаб-қувватлаши, мамлакатнинг
Ғазони тиклаш жараёнларидан манфаатдорлиги таъкидланди. Бош вазир, умуман
олганда, Америка Қўшма штатлари билан алоқаларни барқарор ривожланиши Қозоғистон
ташқи сиёсатининг асосий йўналишларидан бири эканлигини айтди. Америкалик инвесторларга,
технологияларга, шаффоф тадбиркорлик муҳити шаклланишига алоҳида эътибор
қаратилади.
Ўлжас Бектенов, Қозоғистон
Республикаси Бош вазири:
- Ҳукуматнинг бош вазифаси –
фуқаролар даромадини ошириш ва мамлакат иқтисодини барқарор ривожлантириш
орқали турмуш сифатини ошириш. Бу мақсадларга эришиш учун янги тўлақонли инвестициявий
циклни ишга тушириш учун чора-тадбирлар кўриляпти. Хорижий инвесторлар билан
ҳамкорлик, узоқ муддатли капитал келишини таъминлаш, технологик ечимларни бериш
ва энг яхши халқаро амалларни жорий этишга алоҳида эътибор бериляпти.
Жули М. Стаффт, АҚШнинг Қозоғистон
Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси:
- Шу вақтгача бўлганидан ҳам аъло
даражадаги икки томонлама ўзаро алоқаларнинг янада кенгайишини кутяпман.
Тижорат йўналишидаги ҳамкорлик, барчангизга маълум, 2025 йилда рекорд даражага
етди. Йилнинг тўртинчи чорагида Америка компаниялари ва Қозоғистон ўртасида 17 миллиард
долларга тенг шартнома тузилди. Лол қолдирувчи натижа.
Абдумалик Сарманов таржимаси

