Астанада Волонтёрлар форуми ўтказилди. Анжуманда Қозоғистон Президенти нутқ сўзлади. Қосим-Жўмарт Тўқаев ушбу форумга мамлакатнинг турли минтақларидан фаол ёшлар тўпланганини таъкидлаб ўтди. Давлат раҳбари уларни жамият фаровонлиги йўлида хизмат қилаётган Қозоғистоннинг ҳақиқий ватанпарварлари сифатида билишини таъкидлади. Шунингдек, Қозоғистонда бугунги кунда 1 та миллий ва 20 та минтақавий фронт-офис самарали ишлаб турибди. Кўнгиллилар сони тобора ортяпти. 2020 йилда Қозоғистонда 50 минг нафар волонтёр бўлса, ҳозир улар сони 300 мингга етди.
Қосим-Жўмарт Тўқаев,
Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Бугунги кунда волонтёрлар экология, таълим, маданият
ва бошқа соҳаларда муҳим ташаббуслар билан чиқяпти. Шу
жумладан, «Ниҳол», «Эко назорат», «Таълим волонтёрлери» каби
лойиҳаларни кўрсатиб ўтиш лозим. Мазкур тадбирларда 100 минг
нафардан зиёд кўнгиллилар иштирок этди. Ҳар бир ташаббуснинг жамиятга фойдаси катта. Менинг сиз
каби бунёдкор ёшларга катта умид боғлаганман. Биз
катта ишларни амалга оширдик. Энди ҳам тўхтаб қолмасдан, замонга мос
тарзда илгарилашда давом этамиз.
Қозоғистон
Президенти форумда кўнгиллилар
ҳаракатининг 5 та асосий устувор жиҳатларини тилга олди. Волонтёрлик ишида
янги технологиялардан фойдаланиш, мажмуавий тадбирлар ташкил қилиш
лозимлигини алоҳида кўрсатиб ўтди. Шунингдек, фуқароларнинг экологик
маданиятини ошириш, корпоратив кўнгиллилар ҳаракати ва халқаро ҳамкорликни йўлга
қўйиш зарурлигини таъкидлади. Қозоғистон
БМТ билан бирга бошқа халқаро ташкилотлар билан бирга волонтёрлар
ҳаракатини ҳам ривожлантиряпти.
Қосим-Жўмарт Тўқаев,
Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Жорий йилда бизнинг ташаббусимиз билан Қозоғистонда Мустақил
давлатлар ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар кўнгиллиларининг биринчи форуми
ташкил қилинади. Ўзингизга маълум, мамлакатда Халқаро
волонтёрлар йили «Барқарор келажак учун!» шиори остида ўтказиляпти. БМТ
ёрдамида Астанада аперль ойида ташкил қилинадиган минтақавий экологик саммит доирасида кўнгиллилар
учун махсус сессия ташкил этилиши кутиляпти. У экология соҳасидаги
илғор волонтёрлик лойиҳаларини рўёбга чиқаришга хизмат этади. Каспий денгизи
ҳамда Орол бўйича халқаро ҳафталик ўтказиш мўлжалланган.
Жорий йилда дунё Халқаро
волонтёрлар йилини нишонлайди. Қосим-Жўмарт Тўқаев Бирлашган Миллатлар
ташкилотининг 75-сессиясида ушбу ташаббус билан чиққанди. Таклифни дунё аҳли қўллаб-қувватлади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

