Қосим-Жўмарт Тўқаев
UAE SWAT Challenge-2026 антитеррор бўлинмалар беллашувларида иштирок этган Қозоғистон
жамоасини ютуқлари билан қутлади. Дубайда Kazakhstan C гуруҳи нуфузли
турнирнинг мутлақ ғолиби бўлди. - Kazakhstan А жамоаси умумий ҳисобда 2-ўринни
эгаллади. Халқаро беллашувларда 48 давлатдан 109 та жамоа иштирок этди.
Қозоғистон Президенти Давлат қўриқлаш хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Давлат
хавфсизлиги қўмитаси жангчиларининг профессионал,
жисмоний ва ҳарбий тайёргарлигини, ғалабага интилишини, юксак ватанпарварлик
руҳини юқори баҳолади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

