Шимолий Қозоғистон
вилоятининг рақамли майдончаси тайёрланяпти. DeepBas сунъий интеллектидан
фойдаланган ҳолда у космосдан, ҳаво ва сув манбаларидан олинган маълумотларни
интеграция қилади. Тўпланган маълумотлар илмий қарорлар қабул қилиш учун
ишлатилади. Лойиҳа устида 75 нафар олимдан иборат 13 та гуруҳ ишлаяпти.
Асет Аристанов, Ерни
масофадан кузатиш ва картография гуруҳи раҳбари:
– Маълумотлар
турли манбалардан олинади. Шу жумладан, статистика, масофадан зондлаш, турли картографик
маълумотлардан фойдаланилади. Бундан ташқари, вилоят ҳудудидаги станциялардан материаллар
олинади, дала тадқиқотлари натижалари қўлланилади. Ер йўлдошлари орқали олинган
суратлардан ҳам фойдаланамиз, ўрта аниқликдаги харита яратамиз.
Минтақани ўрганиш ва маълумотлар тўплаш учун олимлар дронлар ва кўп
вазифали SIGMA мобил мажмуасидан фойдаланади. У
тўпланган маълумотларни сунъий интеллект ёрдамида таҳлили қилади, фавқулодда
вазиятлар юз бериши эҳтимоли прогнозини бериши мумкин. Лойиҳа 2024 йилдан буён
ишлаб турибди.
Тимур Таменов, учувчисиз
авиация тизимлари бўйича эксперт:
– Ўтган йили биз
Есиль дарёсини сканерладик. Ўзингизга маълум, бир неча йил аввал тошқин
бўлганди. Биз соҳил ҳудудлари рельефи харитасини яратдик, унинг ёрдамида сув
сатҳи кўтарилиши ҳолатларини кузатиб бориш мумкин.
Абдумалик Сарманов таржимаси

