Қозоғистон паспорти дунё рейтингида юқорига кўтарилди

Қозоғистон паспорти дунё рейтингида юқорига кўтарилди

Қозоғистон паспорти рейтинги янада юқорилади. Henley Passport Index берган маълумотга кўра, 2026 йилда у 61-ўринга чиқди. Бугунги кунда Қозоғистон паспорти 78 давлатга визасиз бориш имконини беради. Таъкидлаш лозимки, Henley рейтинги ҳаракатланиш эркинлигини баҳолйди ва 200 паспорт ҳамда 227 та туристик йўналишни баҳолайди. Рўйхатда Сингапур пешқадам. Бу давлат фуқаролари 192 давлатга бориши учун виза расмийлаштириши шарт эмас. Иккинчи ўринда Япония ва Жанубий Корея, учинчи ўринда Дания, Люксембург, Испания, Швеция ҳамда Швейцария. Улар учун 186 давлат эшиги очиқ. Экспертлар таъкидлашича, Қозоғистоннинг бу рўйхатдаги мавқеи кучайиши мамлакатнинг халқаро нуфузи ортгани ва фаол ташқи сиёсат олиб бораётганини кўрсатади. Аналитиклар фикрича, 2025 йилда хорижий ташрифлар кўп бўлди, Қозоғистон дунё сиёсатининг асосий марказлари — Москва, Пекин ва Вашингтон билан мулоқотни кенгайтирди. Бу эса, ўз навбатида, мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини оширди.

Асель Назарбетова, Қозоғистон Республикаси Президенти қошидаги Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институти Алмати ваколатхонаси раҳбари:

- Қозоғистон барқарор ривожланаётган мамлакат, деб ҳисобланади.  Бугунги кундаги имижимиз ҳар жиҳатдан ижобий вазиятдалигимизни кўрсатади. Натижада, 2025 йилдаги сафарлари давомида Давлат раҳбари кўп миқдорда, 70 миллиард АҚШ доллари атрофида инвестиция жалб этдиБу эса иқтисодимиз учун жуда фойдали. Бунда гап фақат даромад ҳақида кетмаяпти.

Абдумалик Сарманов таржимаси