Қозоғистон - минтақавий экологик саммит мезбони. Анжуман 22-24 апрель
кунлари Астанада ўтказилади. Сув захиралари ва ирригация вазири Нуржан
Нуржигитов БМТнинг мамлакатимиздаги доимий мувофиқлаштирувчиси Саранго
Рад-на-рагча билан тадбирга тайёргарлик ишларини муҳокама қилди. Томонлар саммит
учун сув захиралари бўйича масалаларни саралаш, қўшма таклифлар тайёрлашни
келишиб олди. Суҳбатдошлар Президент ташаббуслари доирасида мазкур соҳада
халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш масаласини муҳокама қилди. Эслатамиз, Давлат
раҳбари БМТ доирасида халқаро сув ташкилоти тузишни, Марказий Осиёда сув
захираларидан фойдаланиш бўйича атрофлича конвенция имзолашни таклиф қилганди.
Нуржан Нуржигитов, Қозоғистон Республикаси
Сув захиралари ва ирригация вазири:
- Қозоғистон қатор халқаро ташаббусларни
илгари суряпти. Шу жумладан, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти
доирасида Сув муаммоларини ўрганиш маркази яратиш зарур. Бу ташкилот
муҳандислик ечимлари, технологиялар алмашинуви ва кадр тайёрлаш механизми бўла
олади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

