Қозоғистонда Smart муҳандислар тайёрланади

Қозоғистонда Smart муҳандислар тайёрланади

Smart Driving Technology марказида интеллектуал ва муқобил транспорт учун муҳандислар тайёрлаш бошланади. Ушбу Қозоғистон-Хитой лойиҳаси Ўскемен Техника университетидаги Лу Бань устахонаси базасида ишга тушди. Фан ва олий таълим вазирлигида таъкидланишича, стратегик майдончада сенсорли тизимлар, сунъий идрок ва рақамли бошқарув платформалари соҳаларидаги ишланмаларга эътибор қаратилади. Марказ минтақа илмий-технологик салоҳиятини кучайтириш, халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга замин яратиши кутилмоқда. У ишга туширилиши билан янги ихтисослик — транспорт машинасозлигида Smart-технологиялар ва сунъий идрок пайдо бўлди. Бу эса олий ўқув юртининг Қозоғистон ва хориж абитуриентлари учун жозибасини оширади. 

Гулзат Кобенова, Қозоғистон Республикаси Фан ва олий таълим вазири ўринбосари: 

- Шунинг учун мазкур инжирининг маркази базасида нафақат таълимий, балки илмий лойиҳалар ҳам амалга оширилишини тилаймиз. Ва бизни янада юксакроқ халқаро миқёсга олиб чиқсин. 

Мурат Муздибаев, Д.Серикбаев номидаги Ғарбий Қозоғистон Техника университети профессори: 

– Талабалар бу ерда технологиялар билан танишади, янги малакаларни ўзлаштиради, тегишли билимларга эга бўлади. Улар ихтисослиги жуда талабгир, шу боис, таълимни тугаллаши билан осонгина ишга жойлаша олади. Биз бундай талабга тайёрмиз. 

Абдумалик Сарманов таржимаси