Давлат раҳбари Қирғизистон Президенти билан телефон орқали суҳбатлашди. Садир Жапаров Қосим-Жўмарт
Тўқаевни республика референдуми муваффақиятли ўтгани
билан табриклади, модернизация йўналиши
кенг қўллаб-қувватланганини таъкидлади. Қозоғистон
Президенти қирғизистонлик кузатувчилар меҳнати учун
миннатдорчилик билдирди, конституциявий ислоҳотлар давлат бошқаруви самарадорлигини,
фуқаролар фаровонлигин оширишга йўналтирилганини кўрсатди. Томонлар икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш,
долзарб халқаро масалаларни муҳокама қилди.
Айни вақтда, Давлат раҳбари номига дунё етакчиларидан республика референдуми ўтказилиши билан
боғлиқ кўплаб табриклар кела бошлади. Россия Президенти Владимир Путин
конституциявий ўзгаришлар иттифоқчилик алоқалари, Қозоғистоннинг барқарор ривожланишига хизмат
қилишини таъкидлади. Ўзбекистон етакчиси Шавкат Мирзиёев фикрича,
ислоҳотлар мамлакатнинг халқаро нуфузини оширади, халқ ишончини кўрсатади. Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев янги Конституция қабул қилиниши республика ривожидаги янги босқич
бўлишини, Беларусь етакчиси Александр Лукашенко эса давлатчилик
фаровонлиги ва мустаҳкамланиши учун пойдеворга айланишини таъкидлашди. Сербия Президенти Александр Вучич ислоҳот узвийлиги, амалий натижаларини тилга олди.
Арманистон Бош вазири Никол Пашинян фуқароларнинг мустақил ва ҳуқуқий давлатни
ривожлантиришга масъулият билан қарашини кўрсатди. Шунингдек, Қосим-Жўмарт Тўқаев номига Туркий
давлатлар ташкилоти, ШҲТ, МДҲ, ЖХШТ, ИҲТ ва Евроосиё иқтисодий комиссиясидан табриклар
келди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

