Конституция ислоҳот – Қозоғистоннинг узоқ муддатли ривожланиши гарови

Конституция ислоҳот – Қозоғистоннинг узоқ муддатли ривожланиши гарови

Қозоғистондаги сиёсий ўзгаришлар хорижий аналитиклар эътибори марказида. Озарбайжонлик сиёсатшунос Ризван Гусейнов бир палатали Қурилтай ташкил қилинишини янги Конституциянинг асосий жиҳатлари қаторида кўряпти. Унинг фикрича, бундай модель анча жадал ва вазиятга мос шаклда қарор қабул қилиш имконини беради. Эксперт бўлғуси референдумнинг аҳамиятини алоҳида кўрсатиб ўтди. Унинг таъкидлашича, фуқаролик жамияти, ноҳукумат ташкилотлар ва ҳокимликлар қонун чиқариш жараёнида янада фаол қатнашиши, қонунлар ижросини назорат қилиши имкони туғилади. Бу эса, унинг фикрича, шу жумладан, ёшлар орасида ижтимоий-сиёсий фаолликни оширади.


Ризван Гусейнов, Кавказ тарихи маркази директори, ЮНЕСКО профессори, Озарбайжон:


- Қозоғистондаги ўзгаришлар нафақат Қозоғистондаги ички ўзгаришлар, ички сиёсат ислоҳоти, балки глобал жараёнлар билан ҳам билан боғлиқ. Қозоғистонни дунё воқеаларидан ажратиб олган ҳолда, жаҳондаги мавжуд чорлов ва хатарларга эътибор бермасдан ўрганиш имконсиз. Мен ҳокимият тармоқларини мустаҳкамлаш, ўзгараётган замонда жадалликни ошириш айнан референдумнинг мақсади бўлиши керак, деб ҳисоблайман.


Абдумалик Сарманов таржимаси