Атом энергетикаси мутахассислари «Бўлашақ» дастури асосида таълим олади

Атом энергетикаси мутахассислари «Бўлашақ» дастури асосида таълим олади

«Бўлашақ» дастури асосида атом энергетикаси мутахассислари таълим олади. Хорижда кадрлар тайёрлаш бўйича республика комиссияси йиғилишида шу ҳақда маълум қилинди. Давлат маслаҳатчиси Ерлан Қарин раислик қилган тадбирда халқаро предмет олимпиадалари ва илмий танловлар рўйхати кўриб чиқилди. Уларнинг ғолиблари стипендияга даъвогарлик қила олади. рўйхатга математика, физика, химия, биология ва бошқа предметлар бўйича кўпчилик тан олган халқаро олимпиадалар киради. Таъкидлаш лозимки, сўнгги уч йил давомида 76 нафар қозоғистонлик ўқувчи шундай танловлар совриндори бўлди. Янги йўналиш – атом соҳаси мутахассисларини саралаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Йиғилишда таъкидланишича, малакали кадрлар мамлакат атом саноатини ривожлантиришнинг муҳим шарти. Йиғилиш якунига кўра, тегишли идораларга танлов шартларини такомиллаштириш топширилди.


Абдумалик Сарманов таржимаси