Ўзбекистонда фитосанитария
назоратининг асосий жараёнлари — экспортдан тортиб, карантин талаб
қилувчи маҳсулот импортидан дала мониторинги ва зараркунандаларга
қарши курашгача рақамлаштирилди. «E-FitoUz» майдончаси
ePhyto
Solutions халқаро тизимига интеграция қилинган. Бу эса
дунёнинг 100 тадан зиёд давлати билан электрон ҳужжат алмашинувини йўлга
қўйиш имконини беради. Натижада, етказиб беришда шаффофликка эришилади, қалбаки фитосанитария сертификатларини аниқлаш, тегишли хизматларга маҳсулот ҳаракати ҳақида
олдиндан маълумот етказиш имконини беради. Чегара инфратузилмалари ҳам фаол ишлаяпти. Ўнлаб чегара пунктлари ўсимликлар карантини учун модернизация қилинди. Лабораториялар халқаро талабларга мос ишлайди.
Дилафруз Орифханова,
Карантин ва ўсимликларни муҳофаза қилиш агентлиги директори маслаҳатчиси, Ўзбекистон:
- Карантин
бўйича – агентлик чегара
ўтказиш моддий-техник базасини яхшилаш, уларни реконструкция қилиш, тегишли
ускуналар билан жиҳоздашни мўлжаллаяпти. Бугунги кунгача 76 та чегара ўтказиш
пунктида ўсимлик карантини қайта жиҳозланди. Бундан ташқари, 500 тадан зиёд
чегара пункти ходимлари халқаро дастурлар доирасида малака оширди. Натижада, фитосанитария назорати сифати яхшиланди. Вақти қисқарди.
Экспортга алоҳида эътибор қаратиляпти. Замонавий фитосанитария
жараёнлари маҳсулотнинг халқаро талабларга мослигини олдиндан аниқлаш ва
қайтариб юборилиши эҳтимолини камайтириш имконини беради. Бу эса Ўзбекистоннинг
Жаҳон савдо ташкилотига кириши учун муҳим. Экспертиза Марказий фитосанитария лабораториясида ўтказилади, у халқаро аккредитациядан ўтган,
замонавий ускуналар билан жиҳозланган. Республика қонунчилигига қатор
ўзгаришлар киритилган. Таъкидлаш лозимки, ўтган йили Ўзбекистоннинг озиқ-овқат экспорти 3 миллиард
доллардан ошди. 83 давлатга маҳсулот етказиб берилди.
Ғайрат
Ергашев, Карантин ва ўсимликларни муҳофаза қилиш агентлиги масъул ходими:
- Ўзбекистоннинг
ЖСТга кириш жараёнларига фитосанитария соҳаси экспертлари жалб қилинди.
Келажакда улар ёрдамида атамлаар луғати, миллий қонунчилик ўзгартирилади. Бу эса ташкилотга аъзо бошқа давлатлар билан мулоқотда ёрдам
беради. Айни вақтда, «Ўсимликлар карантини тўғрисида» қонунга халқаро
стандартлар киритилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

