Ўзбекистон узуми халқаро илмий маълумотлар базасига киритилди

Ўзбекистон узуми халқаро илмий маълумотлар базасига киритилди

Эндиликда Ўзбекистонда етиштириладиган узум навлари ҳақида маълумотни дунё генетик харитасидан олиш мумкин. Республика Фанлар академияси Геномика ва биоинформатика маркази бу майдончага 10 та маҳаллий узум нави тўғрисида маълумот киритди. Ушбу ҳужжат маҳсулот келиб чиқишини аниқлаш, бошқа давлатлар тадқиқотчилари томонидан ўзбек навларини ўрганиш имконини беради. Бундан ташқари, тадқиқотлар мамлакатдаги узумнинг бетакрор генетик хилма-хиллигини сақлаб қолиш, иқлим шароитига чидамли, ҳосилдорлиги юқори навлар чиқаришга ёрдам беради.

 

Илҳом Салоҳиддинов, Ўзбекистон Фанлар академияси Геномика ва биоинформатика маркази лабораторияси мудири, Ўзбекистон:


Ўзбек узум навлари Европа навларидан фарқли шаклда ривожланган. Агар Европада асосан шароб навлари селекцияси амалга оширился, Марказий Осиёда, шу жумладан, Ўзбекистонда асосий эътибор тановул қилинадиган навларга берилган. Қуруқ ва иссиқ иқлим шароитида иш юритилгани сабабли ҳам Европа навларидан фарқ қилади. Шарқ навлари, шу жумладан, Ўзбекистонда чиқариладиганлари жазирамага чидайди. Уларнинг генларида фарқ бор, бу эса ўзига хос маза беради. Ўзбек навлари дунёда юқори баҳоланади.


Экспертлар таъкидлашича, илмий асосланган селекция халқаро бозорда рақобатбардош маҳсулот маҳсулот етиштиришга ёрдам беради. Ўзбекистон  узуми маҳаллий бозорларда сотилишидан ташқари, хорижга фаол экспорт қилинади. Жами 21 мамлакат 245 миллион доллар қийматга тенг маҳсулот сотиб олади.


Абдумалик Сарманов таржимаси