Янги Конституция мамлакат ривожланишига янги туртки беради

Янги Конституция мамлакат ривожланишига янги туртки беради

Янги Конституция лойиҳаси мазмунан янгиланган ва юксак профессионал даражада тайёрланган ҳужжат. Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида сўзлаган нутқида мазкур ҳужжат халқни жипслаштириш ва  Қозоғистон фаол ривожланиши учун зарур бўлган барча қадриятларни ўз ичига олган. Адолатли Қозоғистон, Қонун ва Тартиб тамойиллар ишлаб чиқилган, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилишга мутлақ устуворлик берилган. Давлат раҳбари лойиҳа устида ярим йилдан кўпроқ вақт иш олиб борилганини кўрсатиб ўтди. Барча таклифларни тизимли тарзга келтириш учун 130 нафар кишилик Конституциявий комиссия тузилди. Комиссия таркиби мисли кўрилмаган кенг қатламларни қамраб олди. Фаолияти имкони борича очиқ амалга оширилди.

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

- Сўнгги йилларнинг сиёсий ислоҳотларига масофадан туриб назар солсак, Қозоғистон суперпрезидентлик бошқарув шаклидан нуфузли, таъсирчан президент республикасига ўтиш йўлини танлаганини кўрамиз. таклиф этилаётган ўзгаришлар табиий шаклда бу жараённи давом эттиради. Сўнгги йиллардаги ўзгаришлар, шу жумладан, 2022 йилдаги конституциявий ислоҳот билан бирга мамлакатнинг конституциявий асосларини тўла қайта ишлаб чиқишни кўзда тутади. Умуман олганда, давлат бошқарувининг янти тизими ҳақида гапириш мумкин. Таклиф этилган новеллалар ваколатларни қайта тақсимлайди, мувозанатни мустаҳкамлайди, турли бир-бирини чекловчи тизим яратилади, барча сиёсий институтлар самарадорлиги ошади.

Янги Конституция лойиҳасида «инсон давлат учун эмас, давлат иснон учун» тамойили аниқ кўрсатилган. Мутлақ устуворликлар қаторига таълим, фан, инновация ва маданият киритилган. Мустақиллик, Суверенитет мамлакат ҳудудий яхлитлиги ҳам ўзгармаслиги кўрсатилган. Унитарлик, давлат бошқаруви шакли ҳам ўзгармайди, дея таъкидлади Қозоғистон Президенти. Умуман олганда янги Конституция лойиҳасида барча илғор меъёрлар ўрнини топган. Янги Конституция қабул қилиниши Қозоғистон ривожланишига кучли туртки беради, деди Давлат раҳбари. Эслатамиз, бу борада бериладиган якуний қарор умуммиллий референдум натижаларига кўра маълум бўлиши кўрсатилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси