Конституциявий ислоҳот
мамлакатнинг ривожланишидаги муҳим нуқта бўлади. Янги Конституция мамлакат сиёсий тизимини демократлаштириш ва янгилашга, Адолатли Қозоғистон Қозоғистон ғоялари рўёбга чиқарилишига
хизмат қилади. Сенат раиси Маулен Ашимбаев маслихатлар депутатлари билан янгиланган Конституция бандларини муҳокама қиларкан, шундай фикр билдирди. Парламент юқори палатаси раиси янги Асосий қонун лойиҳасида инсон капитали, таълим, фан ва инновацияларни ривожлантиришга алоҳида ўрин ажратилганини
кўрсатди. Учрашувда давлат
тизими тараққиёти, янги сиёсий институтлар, шу жумладан, Қурилтай ва Халқ кенгаши тузилиши
масаласи кўрилди. Иштирокчилар
уларнинг шаклланиши, вазифа ва ваколатларини кўриб чиқди.
Маулен Ашимбаев, Қозоғистон Республикаси
Парламенти Сенати раиси:
– Мамлакат Президенти Қосим-Жўмарт Кемелевич Тўқаев ташаббусига кўра, янги Конституция лойиҳаси
тайёрланди ва умуммиллий референдумга олиб чиқилди. Бу эса демократияни мустаҳкамлаш сари қўйилган яна бир қадам. Янги Муқаддимада биринчи марта давлат устуворлиги
сифатида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кўрсатилган. Конституция лойиҳаси
фуқаролар таклифларига кўра тайёрланди. Ярим йил давомида янги Конституция матни устида парламент ва маслихат депутатлари, жамоат арбоблари, экспертлар ва турли соҳа
мутахассислари иш юритди. Натижада, янги Конституция чуқур ўйланган,
мувозанатлашган шаклга келди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

