Янги Конституция барқарор ривожланиш пойдеворини яратади

Янги Конституция барқарор ривожланиш пойдеворини яратади

Қозоғистоннинг янги Асосий қонуни лойиҳасида «Қонун ва тартиб» тамойили энг юқори – конституциявий даражада қайд этилган. Мажилис депутати  Абзал Қуспаннинг фикрича, бу мамлакатнинг иқтисодий ўсиши ва тараққиётига таъсир кўрсатади. Қонун устуворлиги инвестиция ва капитални муҳофаза қилади, бу эса иқтисодий фаолликка туртки беради. Шу тариқа, бизнеснинг давлат институтларига ишончини мустаҳкамлайди.


Абзал Қуспан, Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси депутати:


Қонун ва тартиб жуда муҳим. Фақат уларга риоя этилган тақдирдагина бизнесменлар, иш берувчилар ва ходимлар ўртасида имзоланган шартномаларнинг барча бандлари бажарилади, мамлакат иқтисоди ривожланади, тартиб-интизомга ва қонунга риоя этилади. Шундай шароитда одамлар мазкур мамлакатда яшашни, фарзандлар тарбиялашни истайди


Янги Конституция лойиҳасида акс этган ўзгаришлар мамлакатнинг рақамли трансформациясига ижобий таъсир кўрсатади. Бунда фақт IT-кадрлар тайёрлаш камлик қилади, замонавий технологиялар давлат бошқарувига жорий этилиши зарур. Мажилис депутати Екатерина Смишляеванинг фикрича, айни вақтда мамлакат бозори барча соҳаларда ҳар томонлама мукаммал билимга эга IT-малакаларга эга мутахассислар зарур. Янги Конституция бунга хизмат қилади. Асосий қонун фан, таълим, кадр тайёрлашга катта эътибор қаратяпти. Буларнинг ҳаммаси республиканинг янада ривожланиши учун пойдевор бўлиб хизмат қила олади.


Екатерина Смишляева, Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси депутати:


− Биз ривожланишда давом этяпмиз. Дунёда рақамли технологиялар инқилоби ва эволюцияси кузатиляпти, биз ҳам ундан четда қола олмаймиз. Аслида, рақамли дунёга боғлнмай яшаш деярли имконсиз. Шунинг учун давр талабига, фойдаланувчиларимиз истагига мослашишимиз лозим.

Абдумалик Сарманов таржимаси.