Янги Конституции – истиқбол дастури

Янги Конституции – истиқбол дастури

Янги Конституции – Қозоғистоннинг узоқ муддатли илмий-технологик тараққиёт пойдеворини яратади. Бугун Бош вазир расилигида ўтказилган илм-фан муаммолари бўйича йиғилишда Ўлжас Бектенов мамлакатнинг янги Асосий қонуни бандларини очиқ ва батафсил тушунтириш зарурлигига урғу берди. Ҳужжат режа асосида жамиятда юз бераётган сиёсий ва иқтисодий ўзгаришларни ўзида акс эттиради, мамлакат тараққиётининг янги йўналишларини, таълим, фан ва инновациялардаги устуворликларни белгилайди


Ўлжас Бектенов, Қозоғистон Республикаси Бош вазири:

Янги Конституция лойиҳасикелажакни кўзлаган илғор ҳужжат. Унинг асосида инсон манфаати ётади. Лойиҳада Қозоғистон  Республикаси инсон капиталини ривожлантиришни давлат фаолиятининг стратегик йўналиши сифатида кўриши белгиланган. Конституциявий ислоҳотнинг амалга оширилиши жадал технологик тараққиёт, ўзгараётган глобал тенденциялар, «ўртача давлатлар» нуфузи ошиши билан боғлиқ.


Муҳокама давомида олимлар ва тадқиқотчилар янги Конституцияни қўллаб-қувватлашини билдирди. Улар фаннинг давлат барқарор ривожланиши асосида кўрсатилишини алоҳида кўрсатиб ўтди. Сўнгги уч йилда республика фанга ажратган маблағ ҳажми 3,5 марта ошди, жорий йилда 214 миллиард тенгега етди. Эслатамиз, Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев бу кўрсаткични 2029 йилгача ялпи ички маҳсулотнинг бир фоизига етказишни топширган.


Ахилбек Куришбаев, Миллий Фанлар академияси президенти:


Ўзгаришлар мантиғи нимадан иборат? Халқаро стандарт ва қадриятлар ўзгараётган замонавий глобал силжишлар даврида Қозоғистон кучли тизим яратиши зарур. Кучли давлатчилик тизими учун эса қонунлар ўзгариши керак. Бу нарса, аввало, Конституцияга тегишли. Туб ўзгаришлар юз бераётган замонда буни мамлакат келажаги учун ғамхўрлик, деб қабул қилиш мумкин.


Учрашувда Илмталаб технологияларни ривожлантириш концепцияси муҳокама қилинди. Тегишли вазирликка 1 мартгача Фанлар академиясининг янги илмий-технологик тараққиёт устуворликларини аниқлаш моделини кўриб чиқиш топширилди. Шу давргача тегишли давлат органлари технологик ва ишлаб чиқариш вазифаларни ҳал қилиш, амалий илмий ишланмаларни жорий этиш бўйича йўл хариталари ишлаб чиқиши лозим. Миллий Фанлар академияси 1 апрелгача Илмий-технологик форсайт маркази яратиши зарур.


Абдумалик Сарманов таржимаси