Умуммиллий коалиция Ақмўла вилоятида

Умуммиллий коалиция Ақмўла вилоятида

Парламент Мажилиси раиси етакчилигидаги «Адолатли ва тараққийпарвар Қозоғистоннинг халқ Конституцияси учун» умуммиллий коалиция Ақмўла вилоятида. Жамоатчилик, ёшлар, спортчилар, меҳнат жамоалари, туризм соҳаси жамоалари билан учрашувлар ташкил қилинди. Ерлан Қўшанов янги Конституциянинг давлат учун аҳамиятини алоҳида кўрсатиб ўтди, мамлакатнинг янги тарихий босқичга кираётганини таъкидлади. Қуйи палата раиси Халқ кенгаши тузилишига алоҳида эътибор қаратди. У янги жамоат институти ижтимоий мулоқотни янги даражага олиб чиқиши мумкинлигини кўрсатиб ўтди.

Ерлан Қўшанов, Қозоғистон Республикаси Парламенти  Мажилиси раиси:

— Бу якдил Қозоғистон халқининг манфаатларини тақдим этувчи олий маслаҳат органи бўлади. Ассамблеянинг бутун инфратуилмаси, бебаҳо тажрибаси сақлаб қолинади ва ишлашда давом этади. Халқ кенгаши минтақалар, фуқаро жамияти ва этномаданий бирлашмаларни бирлаштиради. Бу эса кўп этносли халқимиз овози уч марта кучлироқ янграйди, дегани. Ассамблея тўплаган тажрибани ҳисобга олсак, ушбу ягона оила мустақил шаклда қонунчилик кун тартибини шакллантира олади.

Бундан ташқари, учрашув қатнашчилари янги Асосий қонуннинг мустақилликни мустаҳкамлаш, инсон капиталини ривожлантириш, меҳнаткашлар ва ёшларни қўллаб-қувватлашдаги аҳамиятини таъкидлашди. Адолат, ижтимоий ҳимоя, хавсиз меҳнат шароити ва маданият, табиат меросини сақлаб қолишга алоҳида эътибор берилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси