Қозоғистонга Туркманистон Президенти давлат ташрифи билан келди. Қосим-Жўмарт Тўқаев Сердар Бердимухамедовни Астана халқаро аэропортида шахсан кутиб олди. Юқори мартабали меҳмон шарафига Фахрий қоровул ротаси саф тортди. Эслатамиз, Туркманистон Президенти Давлат раҳбари таклифига кўра ташриф буюрди. Олий даражада музокаралар ўтказилиши режалаштирилган. Давлат раҳбарлари Қозоғистон ва Туркманистон ўртасидаги стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилиш ниятида.
Абдумалик Сарманов таржимаси

