Ҳукумат «Қозоғистон болалари» концепциясини қабул қилди. У улғайиб келаётган авлод ҳуқуқлари ва манфаатларини тизимли шаклда
муҳофаза қилишга мўлжалланган. Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев топшириғига кўра ишлаб чиқилган
дастур таълим, соғликни сақлаш, хавфсизлик, ижтимоий таъминот ва болаларнинг оилавий фаровонлигини ўз ичига олади. Ҳужжатда вояга етмаган фуқаролар ҳуқуқларини
муҳофаза қилишнинг меъёрий-ҳуқуқий базаси кўзда тутилган. Ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Давлат
маслаҳатчиси Ерлан Қарин таъкидлашича,
«Қозоғистон болалари» дастури узоқ муддатга мўлжалланган ҳужжат
бўлиб, болалар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш
ва ўсиб келаётган авлод ҳуқуқларини муҳофаза қилиш бўйича фаолият пойдевори
ҳисобланади. Ушбу устувор масала Давлат раҳбари
эътибори марказида.
Абдумалик Сарманов таржимаси

