Silk Way Star ғолиби қозоқ тилидаги қўшиғини тақдим этди

Silk Way Star ғолиби қозоқ тилидаги қўшиғини тақдим этди

Silk Way Star халқаро танлови ғолиби Мишель Жозеф қозоқ тилидаги яна бир қўшиғини тақдим этди. Унинг «BAĞALA» композициясида юртимизга муҳаббат акс этган. Қўшиқни ёзишда Қозоғистон бастакорлари ва мусиқий продюсерлари қатнашди.

Мишель Жозеф – бетакрор услуби билан танилган. У анъанавий халқ қўшиқларини поп, R&B, фанк каби замонавий жанрлар билан уйғунлаштиради. Мишель Жозеф Silk Way Star танловида турли давлатлардан келган 12 та артист ичида пешқадам бўлди. Бир қанча қозоқча қўшиқлар ижро этди, қозоқча ўз қўшиғини яратишни истаганди. Silk Way Star шоусининг навбатдаги мавсуми Осмон ости мамлакатида ўтказилади. Лойиҳа Қозоғистон Президенти Теле-радиомажмуаси ва Хитойнинг China Media Group медиакорпорацияси ўртасидаги ҳамкорлик доирасида рўёбга чиқарилганди.

Абдумалик Сарманов таржимаси