Астанада референдум ўтказилиши учун 501 та участка очилди

Астанада референдум ўтказилиши учун 501 та участка очилди

Астана аҳолиси тонгдан референдумда фаол овоз бера бошлади. 155-участка ҳам гавжум бўлди. Энг биринчи 18 ёшли Алибек Қзилбаев келди. у республика референдумида илк марта қатнашяпти. Бу ёш фуқаро учун ҳаяжонли  воқеа бўлди. У мамлакат келажаги учун шахсий ҳисса қўшаётганини таъкидлади. Анъанага кўра, дастлабки овоз берувчиларга эсдалик совғалар берилди.

Алибек Қзилбаев, фуқаро /Астана/:

- 5 кун аввал 18 ёшга тшлдим, биринчи марта овоз беряпман. Ҳар бир овоз ҳисобда, мен фуқаролик бурчимни бажаряпман. Бу нарса менга ёқади, чунки қилган бу ишим келажак учун фойдали. У келажак ҳаётимда акс этиши муқаррар, мамлакатимиз ҳаёти ва келажакги учун аҳамиятли.

Бугун пойтахтда 501 та референдум участкаси ишлаб турибди. 155-участкага овоз бериш учун талабалар, нафақахўрлар, ёш болали оилалар ва Парламент депутатлари келди.

Асхат Аймағамбетов, Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси депутати:

- Референдум ўтказилиши, сайлов жараёни, шу жумладан, сиёсий жиҳатдан, фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти бобида ўта муҳим. Сўнгги йилларда бизда бир неча референдум ўтказилди. Менимча, бу нарса фуқаролар сиёсий маданиятини  ривожлантириш учун ўта муҳим. Умуман олганда, фуқароларнинг ўзлари қарор қабул қилади, энг долзарб, тақдирни белгиловчи ечимлар қабул қилинишида қатнашади. Бу нарса мамлакатда демократик жараён ривожланиши нуқтаи-назаридан ҳам муҳим.

Участкаларда алоҳида эҳтиёжларга эга одамларнинг тўсиқларсиз овоз бериши учун шароит яратишга катта эътибор берилган. Пандуслар, махсус овоз бериш кабиналари,  Брайль шрифти қўйилган тактиль трафаретлар келтирилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси