Бугун референдум участкаларида ўзига хос, миллий колоритга эга байрам муҳити ҳукм сурди. Ушбу 60-рақамлиси анъанавий декор элементлари, орнаментлар ва нақшлар билан безанди. Энг муҳими, ёрқин маданий дастур тақдим этилди. Сайловчиларга фахрийлар хори машҳур қозоқ қўшиқларидан иборат бўлган концерт тақдим этди. Овоз берганларнинг кўпчилиги уларга маҳлиё бўлганча, артистларни қарсаклар билан сийлади.
Қарлиғаш Ахметова, «Елўрда» хори иштирокчиси:
- Бугунги тадбирда биз фуқаролик бурчимизни бажардик. Референдум куни Дўстлик уйида санъатимизни намойиш этишга интилдик. Мамнунмиз. Бир соатлик дастуримиз бор.
Байрам кайфиятини фақат мусиқа ва муҳит эмас, машҳур меҳмонлар ҳам ташкил қилди. Участкаларга овоз беришга, муҳим тадбирни қўллаб-қувватлашга машҳур арбоблар, спортчилар ташриф буюрди. Улар қаторида Қозоғистонлик оғир атлетикачи, тўрт марта дунё чемпиони Илья Ильин ҳам бор.
Илья Ильин, қозоғистонлик оғир атлетикачи, тўрт марта дунё чемпиони:
- Юртимизнинг фаол фуқаросиман, шундай тадбирлар, референдумлар, сайловларга ҳамиша келаман. Бугун кўп миллатли Қозоғистон келажаги, тинч-тотув, очиқ чанғароқ остида яшаш учун Халқлар дўстлиги уйига келдик.
Бошқа участкаларда ҳам байрам кайфити ҳукм суряпти. Масалан, мана бу, пойтахтдаги биринчи участкада салқин кунда исиниши учун фуқаролик бурчини ўташ учун келган ҳар бир фуқарога бўғирсоқ ва иссиқ чой беришяпти. Оиласи билан келганлар талайгина. Мулоқот қилишяпти, таассуротларини бўлишишяпти. Фуқаролар Қозоғистон аҳли мамлакат тарихидаги энг муҳим қарор қабул қилган кундан эсдагил бўлиши учун махсус фоторамка ортида хотира учун суратга тушяпти. Уларни ижтимоий тармоқларда тарқатяпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси

