Референдум Қозоғистон тараққиётининг янги босқичини белгилайди

Референдум Қозоғистон тараққиётининг янги босқичини белгилайди

Янги Конституция лойиҳаси бўйича референдум мамлакат тараққиётининг янги босқичини белгилаб берувчи муҳим масала. Юқори Палата йиғилишида Сенат раиси шундай баёнот берди. Маулен Ашимбаев ўз нутқида янги Асосий қонун лойиҳаси очиқ ва ҳар томонлама муҳокама қилингани, камчиликлар тузатилганига эътибор қаратди. Ҳужжатни тайёрлашда имкон қадар фуқароларнинг талаб-истаклари ҳисобга олинди. Палата раиси бу халқ овозини тинглайдиган давлат концепциясининг амалда намойиш этилиши, деб таъкидлади. Адолатли Қозоғистон конституциявий модели шаклланаётганини кўрсатиб ўтди. Таъкидлаш лозимки, янги таҳрири жамоатчилик томонидан кенг муҳокама қилинди. Лойиҳа юзасидан тушган 10 мингтадан зиёд таклиф кўриб чиқилди. Шу жумладан, комиссия аъзолари, фуқаролик жамияти, экспертлар, бизнес тузилмалари ўз фикрини берди.

Маулен Ашимбаев, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси:

- Бунда Конституциявий комиссия ва унинг таркибидаги Парламент депутатларининг салмоқли меҳнатини алоҳида тилга олиш зарур. Эндиликда Сенат депутатлари Асосий қонуннинг бандларини тушунтириш ишларида ёппасига иштирок этади, деб ишонамиз. Айни вақтда, Адолатли Қозоғистоннинг мустаҳкам пойдеворини яратяпмиз. Барча Қозоғистон фуқаролари ватанпарварлигини намойиш этишига, фуқаролик бурчини бажаришига, референдумда фаол қатнашишига ишонамиз ва шунга чақирамиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси