Парламент ислоҳоти бўйича ишчи гуруҳнинг 4-йиғилиши ўтказилди

Парламент ислоҳоти бўйича ишчи гуруҳнинг 4-йиғилиши ўтказилди

Қозоғистонда парламент ислоҳоти масаласи кенг муҳокама қилиняпти. Астана шаҳрида Давлат маслаҳатчиси Ерлан Қарин раислигида тегишли ишчи гуруҳнинг тўртинчи йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда асосан бўлажак Парламентнинг бошқа давлат ташкилотлари билан ўзаро алоқалари ҳамда унинг номланиши масаласи муҳокама қилинди. Шу кунгача парламент ислоҳоти бўйича Қозоғистон фуқаролари, шу жумладан, экспертлар ва жамоат ташкилотлари вакилларидан 500 тадан зиёд таклиф тушди. Ерлан Қарин барча ташаббусларни таҳлил қилиш ва умумлаштиришни топширди. Парламент тизимини такомиллаштириш масаласи Ишчи гуруҳнинг келгуси йиғилишларида давом этади. Эслатамиз, бу муваққт ташкилот ўтган йилнинг 8 октябрида Президент топшириға кўра ташкил этилганди. Биринчи йиғилиш 14 октябрда, Давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев иштирокида ўтказилди. Унинг топшириғига кўра, e-Otinish ва eGov майдончасида «Парламент ислоҳоти» қозоғистонликлар таклифларини жамлаш учун алоҳида бўлим очилди. 2 декабрь куни ўтказилган иккинчи йиғилишда иштирокчилар томонидан янги Парламентни шакллантириш масаласи батафсил кўриб чиқилди. Учинчи йиғилишда Парламентнинг қонунчилик жараёни механизмлари батафсил муҳокама қилинди.

Абдумалик Сарманов таржимаси