OPEC давлатлари Қозоғистонга 400 млн долларгача бера олади

OPEC давлатлари Қозоғистонга 400 млн долларгача бера олади

Қозоғистон Парламенти Ҳукумат ва OPEC жамғармаси ўртасида хусусий секторда тегишли ишлар ўтказиш  бўйича шартномани ратификация қилди. Ҳужжат жамғармадан қарз олиш, кафолатлаш, турли молиявий имкониятлардан фойдаланиш учун йўл очади. Сўнгги 50 йил ичида OPEC инвестициялари ҳажми 30 миллиард долларга ошди, 125 давлатда 4 мингтадан зиёд лойиҳа амалга оширилди. Сўнгги 20 йил ичида Марказий Осиёга 1,4 миллиард доллар инвестиция юборилди. Шартномага мувофиқ, жамғарма Қозоғистонда тўлақонли ҳуқуқий шахс сифатида тан олинади, унга халқаро ташкилотлар билан тенг мақом берилади.

Сакен Арубаев, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати  депутати:

Бозор шароитига нисбатан олганда, айниқса катта сармоя ва узоқ муддат ишлашни талаб қиладиган лойиҳалар учун жуда қулай шартлар таклиф этилди. Бундан ташқари, келишувга мувофиқ, OPEC жамғармаси ажратган маблағнинг мақсадга мувофиқ ишлатилиши, инвестициявий дастурлар рўёбга чиқарилиши қатъий назорат қилинади. Шартноманинг ратификация қилиниши молия манбаларини кенгайтириш, араб давлатлари молия ташкилотлари билан ҳамкорликни кенгайтириш имконини беради. Мамлакат инвестициявий иқлимига ижобий таъсир кўрсатади.

Абдумалик Сарманов таржимаси