Марказий референдум комиссияси республика референдуми бўйича дастлабки натижаларни маълум қилди. Қозоғистоннинг барча минтақалари ва хориждаги референдум участкаларида овозларни санаш ниҳоясига етди. Референдумда қатнашиш ҳуқуқига эга фуқароларнинг 73,12 фоизи, яъни, 9 миллион 127 минг нафардан зиёди овоз берган. Уларнинг 87,15 фоизи референдумда қўилган масалани ёқлаган.
Нурлан Абдиров, Қозоғистон Республикаси Марказий Референдум комиссияси раиси:
- Республика референдуми тўғрисида қонун меъёрларига мувофиқ, референдум ўтказилиши учун референдумга қатнашиш ҳуқуқи бўлган фуқароларнинг ярмидан кўп қисми овоз бериши шарт. Республика референдумига қўйилган масалани, яъни, янги Конституцияни қабул қилиш бўйича қарор вилоятлар, республика аҳамиятига эга шаҳарлар ва Астана каби минтақаларнинг камида учдан бирида қатнашган фуқароларнинг ярмидан кўп қисми маъқуллаган тақдирда қабул қилинган ҳисобланади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

