Қўстанай
вилоятида референдумга тайёргарлик жадал давом этяпти. Минтақада 717 участка ишлайди. Саломатлиги яхши
бўлмаганлар, шунингдек, олис ва етиб бориш қийин бўлган аҳоли пунктарида
яшовчилар учун ўз уйида овоз бериш имконияти яратилган. Овоз бериладиган кунда
мутлақо бошқа манзилга боришни режалаштирганлар учун махсус овоз бериш жойини
кўчириш тўғрисида ҳужжат берилади. Бу ҳужжатни олиш учун эса участка
комиссиясига ариза топшириш лозим бўлади. 15 мартда улар борган жойида ана шу
ҳужжат асосида овоз берилади.
Александр
Малашко, Қўстанай вилоят референдум комиссияси раиси:
-
Ҳар бир фуқаро ўзи рўйхатдан ўтган референдум участкасига келиб, овоз бериш
ҳуқуқига эга фуқаролар рўйхатига киритилганини текшириши имкони бор. Бундан
ташқари, «Сайлау Қўстанай .kz» сайтида
ИИН рақамларини териши ва овоз бериши зарур бўлган сайлов участасини аниқлаши
мумкин.
Янги
Конституция бўйича референдумда Ғарбий Қозоғистон вилоятида салкам 450 минг
нафар фуқаро овоз беради. Марказий референдум комиссияси маълум қилишича,
минтақада 500 тадан зиёд участка комиссияси ишлайди, улар овоз беришни
таъминлайди. Бундан ташқари, 11 март куни вилоят аҳолиси учун «Очиқ эшиклар
куни», эълон қилинади. Унда барча истовчилар ўз ҳуқуқлари, овоз бериш жараёни
тўғрисида савол бериши мумкин. Маълумотлар тезроқ етиб бориши учун 14 та
call-марказ ва махсус Telegram-бот ишга туширилган. Хавфсизлик ва жамоат
тартибига алоҳида эътибор қаратилади. Имконияти чекланганлар учун шароит
яратилади.
Шавхат
Утемисов, Қозоғистон Республикаси Марказий Референдум
комиссияси котиби:
-
Тайёргарлик ишлаи яхши даражада олиб борилди. Давлат органлари ўз ҳисоботларини
тақдим этди. Ҳозир участка комиссиялари аъзолари билим оляпти, референдумга
тайёрланяпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси

