Қозоқ ўю-ўрнек санъати ИСЕСКО ислом дунёси мероси рўйхатига киритилди. Давлат маслаҳатчиси ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Халқаро ташкилот қўмитасининг 13-сессиясида шундай қарор қабул қилинганини билдирди. Ерлан Қарин таъкидлашича, «Ўю-ўрнек – маданий идентикамизни, тарихий узвийликни мустаҳкамловчи асосий этномаданий код». Унинг муҳим рўйхатдан ўрин олиши – Қозоғистон номоддий маданиятини халқаро даражада тарғиб этишдаги муҳим қадам. Президент топшириқларига мувофиқ ҳолда ишлар давом этади, Қозоғистон маданий объектлари ЮНЕСКО ва ИСЕСКО рўйхатларига киритилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

