Қозоғистоннинг қурилиш соҳасини рақамлаштириш давом этяпти

Қозоғистоннинг қурилиш соҳасини рақамлаштириш давом этяпти

Қозоғистоннинг қурилиш соҳасини рақамлаштириш давом этяпти. Бугунги кунда 54 та давлат хизматининг ҳаммаси онлайн шаклда тақдим этилади. Қозоғистонликлар тобора кўпроқ электрон сервислардан фойдаланяпти. Ўтган йили бу тарзда кўрсатилган хизмат улуши 96 фоизга етди. Энг кўп талабга эга бўлаётган хизматлар манзилларни аниқлаш, лойиҳа, эскизлар бўйича ижозатнома олиш. Айни вақтда, соҳада AI-технологиялари ҳам кириб келяпти. Астанада қурилишларни мониторинг қилувчи компьютер нигоҳи пилотлойиҳаси синовдан ўтяпти. Тизим ердан мақсадга мувофиқ фойдаланмаслик ҳоллари, шаҳарсозлик режалари бузилишлаини эрта аниқлаш имконини беради. Соҳани рақамли трансформациялаш харитасига кўра, жами 20 та асосий жараёнлар рақамлаштирилди. Бош вазир Ўлжас Бектенов таъкидлашича, ушбу жараён қурилиш соҳасида шаффофликни таъминлайди, турли жараёнларни соддалаштиради ва камайтиради.

Ўлжас Бектенов, Қозоғистон Республикаси Бош вазири:

- Қонунчиликни янгилаш билан бирга замонавий рақамли тизимларга ўтиляпти. Қурилиш ягона портали соҳада шаффофликни таъминлайди, турли тизимларни «ягона дарча» тамойилига кўра бирлаштиради. Ортиқча бюрократияни бартараф қилади, муддатни қисқартиради. Саноат ва қурилиш вазирлиги ҳамда Сунъий идрок ва рақамли тараққиёт вазирлигига июль ойи охиригача лойиҳа экспертизаси учун СИ-модуллари ишлаб чиқишни топшираман. Бош ва батафсил режаларни Шаҳарсозлик кадастриг киритиш ишлари давом эттирилсин. Рақамлаштириш режалари жадал рўёбга чиқиши шарт.

Умуман олганда, Қозоғистонда ўтган йилда қурилишдаги ижобий суръатлар сақлаб қолинди. Жами 20 миллион квадрат метр уй-жой бунёд этилди. Жорий йилда яна 18,5 миллион квадрат метр фойдаланишга топширилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси