Қозоғистонда олий таълим тизимига сунъий идрок фаол жорий этиляпти.
Бугунги кунда 95 та илмгоҳда AI оид фанлар интеграцияланган, 30 та университет 42
та ихтисослашган таълим дастурини ишга туширди. Улар қаторида сунъий интеллект
ва СИ муҳандислигидан тортиб, ундан тиббиёт ва саноатда фойдаланишгача бўлган
йўналишлар бор. Ҳозир 3 минг нафар талаба бакалавриат, магистратура ва
докторантурада шу йўналишда илм оляпти. Фан ва олий таълим вазирлиги берган
маълумотга кўра, айни вақтда ўқитувчиларни тайёрлаш ишлари фаоллашди. Бугунги
кунда профессор-ўқитувчилар таркибининг 54 фоизи сунъий интеллектдан таълим
жараёнида фойдаланиш малакасини эгаллади. Давлат томонидан хавфсиз
AI-востиалари, шу жумладан, ChatGPT Edu жорий этиляпти. Натижада, бир зайлда
такрорланувчи ишларни автоматлаштириш, таълимни ҳар бир ўқувчига мослаштириш,
кадр тайёрлаш сифатини ошириш имкони туғилди. Вазирликда маълум қилишларича,
натижада, рақамли ва фаол ўзгараётган иқтисод шароитида ишлай оладиган кадрлар
тайёрлаш масаласи ҳал қилиняпти. Мамлакатда хорижий таълим даргоҳлари
филиаллари ҳам очиляпти.
Гулзат Кобенова, Қозоғистон Республикаси Фан ва олий таълим вазирининг
ўринбосари:
- Сунъий интеллект соҳасида кадр тайёрлашга 12 та хорижий таълим
даргоҳи жалб этилди. Сеул техник университети билан бирга Қўрқит ота номли
Қизил Ўрда университети базасида Сунъий интеллект ва информатика олий мактаби
очилди. Қ. Сатпаев номли Қозоғистон миллий техник тадқиқот университети
базасида City University of Hong Kong филиали очилди. Унда сунъий интеллект бўйича икки диплом дастури бор.
Бошқа қўшма лойиҳалар рўёбга чиқариляпти. Турли форматларда 40 тадан зиёд
стратегик ҳамкорлик дастурлари рўёбга чиқариляпти. Улардан 33 таси – хорижий
университетлар филиаллари.
Абдумалик Сарманов таржимаси

