Қозоғистонликлар янги Конституция бўйича референдумда овоз беряпти

Қозоғистонликлар янги Конституция бўйича референдумда овоз беряпти

Қозоғистондаги барча янги Конституция лойиҳаси бўйича референдум участкалари тонгги 7 да очилди. Лекин ҳудудий комиссиялар қарорига кўра, 92 та участкада овоз бериш тонгги 6 дан белгиланганди. Шу жумладан, аскарлар ҳам бир соат илгари овоз берди. Қўстанайдаги 6697-қисмда муддатли  хизматни ўтаётган аскарлар қонунчилик талабларига риоя этган ҳолда овоз берди. Уларнинг таъкидлашича, янги Конституция лойиҳаси бўйича референдум мамлакат келажаги учун муҳим. Бунда овоз берган 300 нафар фуқаронинг ярми умрида биринчи марта бу жараёнда қатнашди.

Пётр Небишинец, Қозоғистон Республикаси Миллий гвардияси 6697-ҳарбий қисми аскари:

- Мен 6697-қисмда хизмат қиламан. Референдумда қатнашаётганимдан мамнунман. Биз — ёш бўғинмиз. Қозоғистоннинг келажаги бизга боғлиқ. Ва биз шундай тадбирларда фаол қатнашишимиз зарур.

Абдумалик Сарманов таржимаси