Яқин Шарқдаги вазият кескинлашуви
оқибатида қозоғистонларнинг биринчи гуруҳи БАА дан етиб келди. 306 йўловчи Fly Dubai
авиакомпанияси томонидан Дубайдан Алмати ва Астанага етказилди.
Алибек Бакаев, Қозоғистон
Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари:
– Fly Dubai компанияси қарорига
кўра, ушбу рейсда 28 февралга қадар билет харид қилган, аммо 1 март ва 2 мартда
учиб кетолмаган Қозоғистон фуқаролари келди. Умуман, БАА да ҳаво ҳудуди ёпилди.
Кўплаб авиакомпаниялар учмаяпти, ўз компанияларига эса йўловчилар олдидаги
мажбуриятини бажариш учунгина имкон берилмоқда, шу боис, кечаги рейс амалга
ошди.
Траспорт вазирлиги маълум
қилишича, мамлакат БАА осмони авиақатнов учун очилган тақдирда Air Astana ва
Scat Қозоғистон авиакомпанияларининг олтита ҳаво кемасини юборишга тайёр. Шу
билан бирга, эртага Саудия Арабистонига борган бир гуруҳ қозоғистонлик қайтиб
келиши кутиляпти. Таъкидлаш лозимки, аввалроқ
50 нафар фуқаро Теҳрондан қайтарилган. Бу ҳақда республика Ташқи ишлар
вазирлиги маълум қилди.Ташқи ишлар вазирлиги хорижий давлатларнинг тегишли
органлари билан Эрондаги фуқароларни қўшни давлатлар орқали олиб чиқиб кетиш
тўғрисида келишувга эришган. Республика дипломатик идоралари вазиятни мунтазам
кузатиб боряпти, маҳаллий ҳокимият билан бирга қозоғистонликларга тегишли
консуллик-ҳуқуқ ёрдамини кўрсатяпти. Таъкидлаш лозимки, сўнгги маълумотларга
кўра, Яқин Шарқ давлатларида тахминан 8 мингга яқин юртдошимиз бор.
Абдумалик Сарманов таржимаси

