Қозоғистондаги референдум қонунчиликка мос шаклда ўтказилди

Қозоғистондаги референдум қонунчиликка мос шаклда ўтказилди

Халқаро кузатувчилар ўз миссиялари якунларини чиқаряпти. Туркий давлатлар ташкилоти Парламент ассамблеяси Қозоғистондаги республика референдумига тайёргарлик ва уни ўтказиш жараёнини, участкаларга кўплаб фуқаролар келгани, Қозоғистон аҳолисининг ислоҳотларнга муносабатини ижобий баҳолади. Делегация раҳбари Ўсман Местен таъкидлашича, референдумда инклюзивликка, алоҳида эҳтиёжи бўлган одамлар учун инфратузилмалар яратилишига эътибор қаратилганини таъкидлади. Бу эса ҳамманинг тенг, қулай шароитда овоз бериши учун имкони яратди. Умуман олганда, ТуркПА вакиллари 115 та референдум участкасига борди, овоз бериш, овозларни ҳисоблаш жараёнларини кузатди.


Ўсман Местен, ТуркПА делегацияси раҳбари, Туркия Буюк Миллий мажлиси депутати:


- Миссия ўз фаолиятида холислик, объективлик, мустақиллик, шаффофлик ва сайлов жараёнига аралашмаслик тамойилларига асосланади. Кузатув натижаларига кўра, миссия Қозоғистондаги конституциявий референдум миллий қонунчилик ва халқаро стандартларга мос равишда ўтказилгани ҳақида хулоса қилди.


Туркий давлатлар ташкилоти миссияси Астанадаги 31 та участкага борди. Халқаро кузатувчиларнинг берган баёнотига кўра, маъмурий, ҳуқуқ-тартибот органларининг жараёнга аралашуви ҳоллари бирор жойда кузатилмади. Бу эса жараёнларнинг шаффофлиги ва очиқлигии кўрсатади. Ташкилот Бош котиби ўринбосари Ўмер Қўжаманнинг фикрича, конституциявий ўзгаришлар Қозоғистон тарихида янги босқични очиб беради. Асосий ислоҳотлар, шу жумладан, парламентни модернизациялаш ва фуқаро жамияти институтларини ривожлантириш, стратегик аҳамиятга эга. Туркий дунё тараққиётига таъсирини кўрсатади.


Ўмер Қўжаман, ТДТ Бош котиби ўринбосари:


- Қозоғистон бу референдумни жуда демократик, очиқ ва шафоф шаклда ўтказди. Ва, албатта, янги Конституцияда муҳим ўзгаришлар бор. Қозоғистонда энди бир палатали тизим бўлади, у Қурилтай деб аталади. Бу атама ҳаммамиз учун умумий маънога эга. Биз, туркий дунё учун у қимматли ва муҳим аҳамиятга эга.


Абдумалик Сарманов таржимаси