Қозоғистонда миллий таълим тизими сунъий интеллект майдончаси очилади

Қозоғистонда миллий таълим тизими сунъий интеллект майдончаси очилади

Қозоғистонда таълим тизимига сунъий интеллект кенг кўламда жорий этила бошлайди. Бунинг учун Qazaq Digital Mektebi ва сунъий интеллект элементлари мавжуд бўлган Миллий таълим майдончаси ишга туширилади. Улар ўқувчилар ва педагогларга хизмат қилади. Ташаббус Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг соҳани рақамлаштириш бўйича берган топшириқлари доирасида рўёбга чиқариляпти. Маориф вазирлигида маълум қилинишича, ўқитувчилар ва ўқувчилар рақамли профиллари миллий тизими яратилади ҳамда таълим соҳасидаги маълумотлар базаси такомиллаштирилади. Электрон кундаликлар, журналлар ва LMS-тизимлар QazTech давлат базасида жамланади. СИ-агентлари ишга тушиши педагоглар зиммасига тушаётган кундалик юкламани камайтириши, йиғилишлар тайёрланишида, ҳужжатларни тайёрлашида кўмаклашиши кутиляпти. Бундан ташқари, қатор минтақаларда «Qazaq Digital Mektebi» пилот лойиҳаси старт олади. У ўқувчиси кам бўлган мактабларда СИ-репетиторлар ёрдамидан фойдаланган ҳолда, тегишли материални интерфаол тартибда ўзлаштиришга имкон беради. Йилнинг биринчи ярмида вазирлик қошидаги ишчи гуруҳ таълим соҳасида нейротармоқларни ишлатиш имкониятларини кенгайтириш учун қонунчиликка ўзгаришлар киритади.

Асилбек Ахметжанов, Қозоғистон Республикаси Маориф вазири ўринбосари:

- 2026 йил давомида 200 мингтадан зиёд педагог амалий СИ-кўникмаларини эгаллайди, ўқувчилар ўртасида СИ-саводхонлик ортади. Шу тариқа, Ҳукумат СИ-агентлар ёрдамида педагоглар зиммасидаги юкламани камайтиришни, фуқаролар давлат хизматларини олишини соддалаштиришни таъминлайди.

Абдумалик Сарманов таржимаси