Қозоғистоннинг Марказий референдум комиссияси янги Асосий қонун лойиҳаси бўйича референдум якуний натижаларини маълум қилди. Умумхалқ овоз беришида 9 миллион 127 минг 192 фуқаро қатнашди. Бу эса овоз бериш ҳуқуқига эга шахсларнинг 73,12 фоизига тенг. Уларнинг 87,15 фоизи янги Конституция қабул қилинишини ёқлаган.
Нурлан Абдиров, Қозоғистон Республикаси Марказий Референдум комиссияси раиси:
- Барча минтақаларда фуқароларнинг кўпчилиги ушбу қарорни маъқуллаган. Шу тариқа, «Республика референдуми тўғрисида» қонунда кўзда тутилган 20 та минтақанинг учдан икки қисмида овоз беришга қатнашган фуқароларнинг ёқлаши кераклиги бобидаги талаби бажарилди. Шу тариқа, янги Конституция қабул қилинди, деб тан олинди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

