Қозоғистон ва Қирғизистон президентлари телефон орқали суҳбатлашди

Қозоғистон ва Қирғизистон президентлари телефон орқали суҳбатлашди

Давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев Қирғизистон Президенти Садир Жапаров билан телефон орқали гаплашди. Қардош халқлар етакчилари савдо-иқтисод, транспорт-логистика ва сув-энергетика соҳаларидаги ҳамкорлик юксак даражада ривожланаётганидан мамнуният билдирди. Қозоқ-қирғиз муносабатларининг юқори даражага чиқишига доимий сиёсий мулоқот, ҳукуматлар ва тадбиркорларнинг ўзаро алоқалари муҳим ўрин тутади, дея таъкидлади Қосим-Жўмарт Тўқаев. Қозоғистон Президенти Қирғизистон етакчига мамлакатда амалга оширилаётган Конституциявий ислоҳот тўғрисида маълумот берди. Садир Жапаров Қозоғистондаги ўзгаришларни юқори даражада баҳолади. Суҳбатдошлар минтақавий масалаларда якдиллигини билдирди.


Абдумалик Сарманов таржимаси