Қозоғистон ва АҚШ президентлари телефон орқали суҳбатлашди

Қозоғистон ва АҚШ президентлари телефон орқали суҳбатлашди

Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Дональд Трамп телефон орқали узоқ суҳбатлашди. Қозоғистон ва АҚШ президентлари икки томонлама ва халқаро вазият, шу жумладан, Украина муаммоси бўйича фикр алмашди. Давлат раҳбари жорий йилнинг ноябрь ойида юз берган Вашингтонга ташрифи давомида эришилган келишувларни рўёбга чиқаришга тайёрлигини билдирди. Украинадаги зиддиятни ҳал қилиш осон эмаслигини таъкидлади. Қозоғистон барча томонларни сабр-тоқат қилиш, вазиятга мослашиш, профессионаллик намойиш этган ҳолда тинчликка интилишга чақирди. Мамлакатимиз музокараларда воситачи бўлмасада, эзгу ишлар учун майдонча тақдим этишга тайёр. Қосим-Жўмарт Тўқаев Америка Президентининг беқиёс иродасини таъкидлаб ўтди, натижада туфайли қатор халқаро зиддиятлар бартараф қилинди. АҚШнинг ички салоҳияти кучайди. Давлат раҳбари Дональд Трампни Қозоғистонга таклиф қилди, бу воқеа тарихий аҳамиятга эга бўлишини кўрсатиб ўтди.

Абдумалик Сарманов таржимаси